ХАБАРЛАР

Пекинда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди

2-сентябр куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

2-сентябр куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида Россия етакчиси Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилаган.

“Илгарироқ бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди”, дейилади манбада.Учрашувда иқтисодиёт тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасида ва ташкил этилган қўшма саноат парклари доирасида кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

“Гуманитар соҳада, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди”, дея хабар қилган матбуот хизмати.

Шу билан бирга, президентлар халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan