
Хитой ва АҚШ олимлари Марс сайёрасининг қаттиқ ички ядроси борлигини биринчи марта тасдиқлашди, деб хабар берди Global Times.
«Қизил сайёра» ядроси радиуси тахминан 600 километрга тенг.

Марс зилзилалари таҳлили ядро орқали орқали ўтувчи сейсмик тўлқинларни аниқлаш имконини берди. Уларнинг тезлигидаги фарқ кўрсатишича, тўртинчи сайёра ташқи суюқ қобиқ ва ички қаттиқ қисм (ядро)дан ташкил топган.