ХАБАРЛАР

Сурхондарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди. Шунингдек, Агентликнинг Марказий аппарати Ахборот хизмати масъул вакиллари ҳам тадбирда қатнашди.

Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари Ш.Бойқулов ташкилотнинг 2023 йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий маълумот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan