СПОРТ ХАБАРЛАР

Шомуродов янги клубида нечанчи рақамда ўйнайди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Италиянинг “Кальяри” клуби сафида 61-рақам остида тўп тепадиган бўлди. Бу ҳақда клуб ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Кальяри” Instagram’ида эълон қилинган постдан италиялик футболчи Алессандро Дейола янги мавсум жамоада 14-рақамда ўйнашини билиб олиш мумкин. Демак, Шомуродов янги жамоасида ўзининг севимли рақамида тўп тепа олмайди.

Маълумот учун, “Кальяри” 27 июль куни Шомуродов трансферини эълон қилди. “Кальяри” ўзбекистонлик 29 ёшли ҳужумчини 9 миллион евро эвазига, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan