
Россия Президенти Владимир Путин кеча, 15 март куни президентлик сайловларида овоз берди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путин Москва вилоятидаги қароргоҳида президент сайловида масофавий электрон овоз беришда иштирок этган.
Россияда президентлик сайловлари 17 мартгача давом этади. Мамлакатда президентлик сайловлари биринчи марта уч кун давомида ва федерал округларнинг деярли учдан бирида масофавий электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.
Президентлик учун 4 нафар номзод курашмоқда: амалдаги Президент Владимир Путин (ўзини ўзи кўрсатган ва “Ягона Россия” партияси қўллаб-қувватлаган), Либерал-демократик партияси раиси Леонид Слуцкий, Коммунистик партиядан номзод Николай Харитонов ва “Янги одамлар” партиясидан Владислав Даванков.
Янги сайланган Президент бу лавозимда 6 йил ишлайди. Сайланиш имконияти жуда юқори деб ҳисобланган Путин яна овоз беришда ғалаба қозонса, 5-марта Россия Президенти бўлади.