ЎЗБЕКИСТОН

Фарғонада яна бир мактаб ўқувчиси бедарак йўқолди

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани “Катта-Қоракўл” МФЙда яшовчи 2008 йилда туғилган Руҳшонахон Соҳибжон қизи Фозилова қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, қиз жорий йилнинг 3 март куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, уйига қайтмаган. Эгнида қора рангли шапкали жемпер, бошида тўқ яшил ва қизил рангли йўл-йўл рўмол, оёғида қора рангли, аёллар оёқ кийими, ўнг қўлида рангли металлдан ясалган узуги бўлган.   

Белгилари: бўйи тахминан 160-165 см, буғдойранг, юзи узунчоқ, сочи қора, қулоқлари ўртача, бурни ўртача, лаблари ўртача қалинликда, тишлари табиий бутун ва руҳан соғлом.

«Бедарак йўқолган фуқаро тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз 73-244-02-85, 73-244-02-76 ёки «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб маълумот беришингиз мумкин», дейилади эълонда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan