ЎЗБЕКИСТОН

Деновлик тадбиркор фойдасига 520 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

Денов туманидаги “Ободонлаштириш Денов” масъуляти чекланган жамияти туман ҳокимияти билан ўзаро шартнома асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини белгиланган муддатда бажариб берган.

Бироқ, кўрсатилган хизматлар учун ҳокимият вакиллари шартномага мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли ушбу масала суд тартибида хал этилиб, Денов туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатларига асосан тадбиркор жамият фойдасига жами 521 миллион 415 минг сўм қарз ундириш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, туман ҳокимиятига суд ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун муддат белгилаб берилди.

Суд ҳужжати берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли мажбурий ижро этиш чоралари кўрилиб, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан туман ҳокимиятининг ҳисоб рақамларига банд солинди ҳамда инкасса топшириқномалари юборилди.

Шундан сўнг, инкассо топшириқномаларига асосан қарздорлик тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати иш юритувдан якунланди.

Жамият раҳбари ушбу ундирилган пул маблағлари ҳодимларининг тўлаб берилмаган иш ҳақлари ва келгусидаги иш фаолиятини янада кенгайтириши учун замин яратишини такидлаб ўз миннатдорчилигини билдрилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan