ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Иброҳим Файзуллаев 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Денов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди

Узоқ йиллар тумандаги С. Раҳимов номли жамоа хўжалигини бошқарган И.Файзуллаев 1933 йилнинг 25 августида Денов туманининг Қайирма қишлоғида туғилган.

И.Файзуллаевнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. У 1993 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”, 1996 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонлари билан мукофотланган эди.

Самимий, фидойи ва меҳнаткаш инсон Иброҳим Файзуллаевнинг хотираси халқимиз қалбида доим сақланиб қолади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan