Фуқаро Ж. Раимжоновнинг ЎзАга йўллаган мурожаатномаси жойига бориб ўрганилди.
Мурожаатномада Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳудудида “Ёшлар маркази” биноси қурилиб фойдаланишга топширилди. Лекин ушбу марказга борувчи пиёдалар йўлакчаси қурилмаганлиги боис пиёдалар қатнови учун хавф туғдираётганлиги баён этилган.
ЎзА мухбирлари томонидан фуқаро Ж. Раимжоновнинг ЎзА га йўллаган мурожаатномаси жойига бориб ўрганилганда Гулистон тумани Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғини худудида барпо этилган “Ёшлар маркази” биносига олиб борувчи пиёдалар йўлакчаси Сирдарё автомобиль йўллари бош бошқармаси таркибидаги Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчи ходимлари томонидан қурилаётган жараёни устидан чиқдик. Маҳаллий аҳамиятга эга 4К-652 автомобил йўлининг 3-4 километри оралиғининг чекка қисми 430 метр масофасида лойиҳа асосида «Ёшлар маркази» га олиб борадиган пиёдалар йўлакчасини қуриш давом этмоқда.

–Йулакча қурилишига барча керакли ашёлар келтирилиб, зарур техника воситалари билан таъминланган 20 нафар йўлсоз ишчилар йўлакча қурилишида астойдил меҳнат қилмоқда. Йўлакча бетон қопламалар билан қоплангач, йўлакча четларига лойиҳа асосида замонавий чироқлар ўрнатиш кўзда тутилган, – деди биз билан сухбатда Гулистон тумани йўлардан фойдаланиш унитар корхонаси бош мухандиси Улуғбек Маманазаров.

– Мен ёшлар марказида ташкил этилган компьютер тўгарагига қатнайман, – дейди Гулистон шахар 2-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мухаммаджон Сафаров. – Бир ойлар олдин ёшлар марказига қатнаш учун пиёдалар йўлакчаси йўқ эди, хозирги кунда йўлсозлар томонидан жуда қисқа фурсатларда пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Биз ўқувчилар бундан жуда хам хурсандмиз.


Хозирги кунда Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари сўнги бетон қоплама қуйиш ишларини бажармоқда. Қурилиш ишлари феврал ойининг охирига тугалланиши режалаштирилган. Ёшлар марказининг расман очилиши март ойининг дастлабки кунларига белгиланган бўлиб, хозирда бинонинг худудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари