Ҳарбий тадбирлар

Термизда Креатив ҳарбий ватанпарварлик

Аввал ҳабар берганимиздек, Термиз гарнизонида Сурхондарё вилоятида жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати раҳбари полковник Бахром Зулфиқоров иштирок этиб, “Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий вазифаси ва мақсадини тушунтириб ўтиб унда Сурхондарёлик ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий кўринишлари асосида ўқитишнинг янги йўналишларинии қуллаб қувватлаганди.

Унга кўра, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи ўринбосари полковник Алишер Ширинов Сурхондарё вилоятида жойлашган барча умумтаълим мактаблари билан ватанпарварлик дарс соатларини ZOOM дастури орқали ҳарбий қисм командирлари ва муассаса раҳбарлари иштирокида ҳафтада бир маротаба ўтказилиши режалаштириб олинди.

Ушбу креатив дастур мутасадди ва масул офицерлар томонидан ижобий баҳоланиб биринчи дарс соати юқори савияда ташкиллаштирилди, дастлабки дарс соати полковник Бахром Зулфиқоров ва полковник Алишер Шириновлар томонидан ўтказилди.

Ўтказилган дарс соатида Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган умумтаълим мактабларидан жами 78 та шунигдек, 3261 нафар 11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Ушбу дарс соатлари ўқувчи ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларини беришиб ижобий жавоблар олишди  шу билан биргаликда Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда вилоят ҳалқ таълими билан тасдиқланган режага асосан ҳафтанинг ҳар жума кунлари ўтказилиши йўлга қўйилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan