
Хитой олимлари смартфонларни инсон танасининг иссиқлигидан қувватлантириш усулини ихтиро қилишди, деб хабар берди South China Morning Post.

Олимлар инсон танаси иссиқлигини электр энергиясига айлантирувчи резина материали яратишди.
Нашрнинг ёзишича, инсон танаси (37 °C) ва атроф-муҳит (20-30 °C) ўртасидаги ҳарорат фарқи энергия ишлаб чиқариш имконини беради.
Материалдан электрон қурилмаларни қувватлаш, электр таъминоти бўлмаган жойларда ускуналарни қувватлантириш ҳамда кийимда телефонни қайта қувватлаш ёки тана ҳарорати учун мос муҳит ҳосил қилишда фойдаланиш мумкин, дейилади хабарда.