ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

3 та ҳудудда «свет»дан ноқонуний фойдаланаётганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Й.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи балиқхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 199,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Андижон ва Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда «Й.Ш.” МЧЖ масъул шахслари “Х.” МФЙ ҳудудидаги қўп қаватли уйларнинг сув насоси ва ёритгичларини, Олмалиқ шаҳрида эса “Я.Б.” МФЙ ва “А.” ширкати масъул шахслари сув насосни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 113,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan