ДУНЁ

Украина хорижда яшовчи фуқароларини урушга юборади

Украина мудофаа вазири Рустем Умеров хорижда яшовчи 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар Украина Қуролли кучларининг чақирув пунктларига келишини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мудофаа вазири улар сафарбарлик пунктларига “таклиф қилинишини” қайд этди. Ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларга нисбатан санкциялар қўлланади.

“Агар улар ўз ихтиёри билан келмаса, нима бўлишини ҳали ҳам муҳокама қилмоқдамиз”, — деди Украина мудофаа вазири. 

Украина қўмондонлиги Россия ҳужумини қайтариш учун 450 мингдан 500 минггача аскарни сафарбар қилишни сўраган. Бироқ мамлакат президенти Владимир Зеленский буни “нозик масала” деб атаган ва далиллар келтиришни талаб қилган.

Умеров бу масалада адолат муҳимлигини таъкидлади. Сафарбарликка жалб қилинганлар қандай тайёргарликдан ўтиши ва жиҳозланиши, қаерда ва қачон хизмат қилишлари, қачон демобилизация қилиниши олдиндан аниқ бўлиши керак.

“Тақиқларга қарамай, кўплаб украиналик эркаклар ҳарбий хизматга чақирилмаслик учун хорижга қочиб кетишган”, — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan