ХАБАРЛАР

20 киши психотроп дорилардан заҳарланди, уч киши ўлди

Астраханда уч киши метадон (синтетик дори воситаси)дан заҳарланиш оқибатида қурбон бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, ТАСС хабар берди. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши метадондан заҳарланиш оқибатида вафот этган”, дейди агентлик суҳбатдоши. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17-20 ноябрь кунлари С.М.Киров номидаги 3-сонли шаҳар клиник шифохонасига гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан заҳарланиш белгилари билан 19 нафар бемор ётқизилгани ҳақида хабар берган. Шифохонада дори воситаларидан заҳарланган 17 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, 11 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. 

Ички ишлар вазирлиги 20 киши гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш оқибатида заҳарлангани ҳақида хабар берди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228.1-моддаси 3-қисми “а” банди). Улардан икки нафари гиёҳванд моддалар сотганини тан олди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan