ЎЗБЕКИСТОН

Фарғонадаги даҳшатли ЙТҲда 2 аёл ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ISUZU русумли юк машинаси светофорда тўхтаб турган Damas’га бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шарипов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 21 ноябрь куни соат 08:20 ларда Учкўприк тумани “Меҳнатобод” МФЙ ҳудудида 23 ёшли Ш.Э. ISUZU юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 29 ёшли Б.М. бошқарувидаги Damas билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида Damas йўловчиси бўлган 36 ёшли М.Д ва 35 ёшли Г.Қ. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 4 нафар шахс тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейди Исмоил Шарипов. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan