ЎЗБЕКИСТОН

Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги «Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси» лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Концепцияни ишлаб чиқиш жараёнида тунги иқтисодиёт муваффақиятли ривожланган мамлакатлар тажрибалари ўрганилди.

Ҳужжат 10 йўналишни, жумладан, 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик зоналартунги бозорлармаданий ва кўнгилочар тадбирларни ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини яхшилаштунги транспортни ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этишни қамраб олган.

Ҳужжатда 24/7 режимида ишлайдиган кўчаларни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳудудлар хавфсизликсифатли ёритиш тизимларизамонавий автотураргоҳлар ва санитария шароитларига оид талабларга мувофиқ бўлиши назарда тутилмоқда. Ушбу ҳудудларни бошқариш билан боғлиқ масалаларга бошқарув компаниялари орқали ечим топпиш режалаштирилган.

Алоҳида эътибор тунги иқтисодиёт масалалари бўйича координатор лавозимини жорий этишга қаратилмоқда. Унинг асосий вазифалари бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилиштадбирларни мувофиқлаштириш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш ва инфратузилманинг самарали ишлашини таъминлашдан иборат бўлади. Ушбу лавозим давлат органлари, хусусий сектор ва жамият ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, концепцияда «Тунги шаҳар» рақамли платформасини ишга тушириш назарда тутилган бўлиб, унда 24 соат давомида кўрсатиладиган хизматлар, тадбирлар, тунги транспорт йўналишлари ва бошқа хизматлар ҳақида маълумот бериб борилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan