ЎЗБЕКИСТОН

Хоразмда ўқувчилар дарс пайтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Хива туманида мактаб ўқувчилари дарс пайтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Муҳокамаларга сабаб бўлган хабарларда тумандаги 5-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари дарс пайтида ариқ қазигани келтирилган. 

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, мазкур ҳолат бошқарма мутахассислари ҳамда Хива тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори иштирокида ўрганилган. 

Ўқувчилар билан суҳбатлашилганида ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 октябрь куни содир бўлгани, улар мактабнинг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчисига ўз ихтиёрлари билан ёрдамлашганини ва бунга ҳеч ким мажбурламаганини билдирган.

“Ўрганиш хулосасига кўра, Хива тумани 5-сонли мактаб ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ўз тасдиғини топмаганини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan