
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди.
Январь-ноябрь ойлари давомида истеъмолчиларга 5,3 млн тонна (95,6 %) кўмир етказиб берилди, шундан:
▪️3,4 млн тоннаси (115,1 %) иссиқлик электр станцияларига,
▪️624,8 минг тоннаси (96,1 %) бюджет ташкилотларига,
▪️1,624 млн тоннаси аҳоли истеъмолчилари эҳтиёжлари учун йўналтирилди.
▪️185,6 минг тонна кўмир биржа савдолари орқали сотилди.
Ўзбекистонда 2024 йилда жами 8 млн тонна, 2025 йилда эса 10 млн тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган, дейилади баёнотда.