ХАБАРЛАР

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси ажрашганидан кейин тез тўй ўтказгани учун етти йиллик қамоққа ҳукм қилинди

Покистоннинг Равалпинди шаҳри суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини ажрашганидан кейин тез тўй ўтказгани учун етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Собиқ амалдор учун бу бир ҳафта ичида чиқарилган учинчи ҳукмдир, деб ёзади Deutsche Welle.

Суд қарорига кўра, Хон ва Биби Қуръонда белгиланган «иддат» ни бузган (ажралишдан кейин никоҳсизликнинг мажбурий даври, бу муддат ичида аёл турмушга чиқа олмайди).

Биби 2017 йилнинг ноябрида ажрашган ва уч ой кутишга тўғри келган. Шунга қарамай, у 2018 йил февраль ойида Хонга турмушга чиқди.

Хон мулладан тўйни февраль ойида, ажрашгандан кейин уч ой ўтганида яна ўтказишни сўради. Бироқ, бу унга судда айбсизлигини исботлашга ёрдам бермади.

Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон бош вазири бўлган. У парламент депутатлари томонидан ишончсизлик вотуми билан лавозимидан четлаштирилди. Ўшандан бери собиқ бош вазирга қарши 50 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган, жумладан, террорчилик иши. У аввалроқ пул ювишда айбланиб, 3 йилга, давлат сирларини ошкор қилганлик учун 10 йилга, коррупция иши бўйича рафиқаси билан бирга 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan