ХАБАРЛАР

Энди имтиёзли тоифага кирувчи шахслар маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди.

Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин бўлди.

Бунинг учун «my.gov.uz» порталига кириб, «Имтиёзли тоифага кирувчи шахсга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хизматлар маълумоти»ни олиш учун сўров юборилади.

Шунингдек, ота-оналар учун фарзандларига кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти яратилди.

Мазкур давлат хизмати бепул бўлиб, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан кўрсатилади.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/1008

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan