ДУНЁ

Қозоғистонда сув тошқини сабаб 400 дан ортиқ юк машинаси Ўзбекистон орқали ҳаракатланиши мумкин

Қозоғистон Транспорт вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Қулсари яқинида қолиб кетган юк машиналарининг ўтиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Фото: aikyn.kz

Атирау вилояти Қулсари—Дўссор автомобиль йўли участкасини сув ювиши туфайли 98 та Қозоғистон ва 260 та хорижий юк ташиш транспорти ҳаракатланишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Яна 67 та юк машинаси Манғистов вилоятида қолиб кетган.

Қозоғистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит юк машиналарини ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби масаласида Ўзбекистон томони билан иш олиб бораётганини маълум қилди. Жумладан, юк машиналари Манғистов ва Туркистон вилоятларидаги “Тажен” ва “Конисбоева” назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтиши режалаштирилмоқда.

  • Қозоғистонда сув тошқини бошланганидан буён 102 мингдан ортиқ одам қутқарилиб, эвакуация қилинган. Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Оқмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Атирау вилоятларида 3957 та хусусий уй ва 942 та ҳовли сув остида қолмоқда. Сув тошқини бошланганидан буён 102 328 киши қутқарилди ва эвакуация қилинди, улардан 37 537 нафари болалар.
  • 10120 киши уйига қайтди. Фуқароларни вақтинчалик жойлаштириш марказларида 6757 нафар фуқаро бор, шундан 3148 нафари болалардир. 102 156 бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари хавфсиз жойга ҳайдалган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan