ДУНЁ

“Alitalia” парвозларни амалга оширишни бошлади

Сешанба кунидан бошлаб, Италиянинг энг йирик авиакомпанияси бўлган “Alitalia”нинг самолётлари – икки ойлик танаффусдан кейин парвозларни амалга оширишни қайта бошлади. Компания нафақат ички, балки ташқи рейсларни ҳам йўлга қўйди. Авиакомпания парвозлар сонини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирмокда: июн ойида “Alitalia” рахбарияти май ойига нисбатан 36 фоизга кўпроқ парвозни амалга оширмоқчи. Пандемия шароитида ҳукумат томонидан авиакомпанияга 3 миллиард евро миқдорида маблағ ажратилди. Молиявий аҳволи сабаб “Alitalia” йўловчилар ташиш бўйича Lufthansaдан сезиларли даражада ортда қолмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan