ЎЗБЕКИСТОН

Марғилонда ҳаддидан ошаётган Gentra’си бор “катта болалар” огоҳлантирилди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида қора рангдаги Gentra автомобили эгалари бўлган “катта болалар” билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, айни кунларда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида айнан қора рангдаги Gentra русумли автомашина ҳайдовчилари томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. 

“Мазкур ҳолат юзасидан йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштириляпти.

Ўтказилган профилактик тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икромов шахсан иштирок этиб, Gentra автомашиналари ҳайдовчилари билан суҳбатлашди. 

Унда юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши, автомашина эса, жарима майдонига олиб кирилиши тушунтирилди”, дейилади ИИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада кўча болаларига нисбатан катта тозалаш бошланган эди. Ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида 20 дан ортиқ фуқаролар, жумладан MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов қўлга олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan