ЖАМИЯТ

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-аҳлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда Одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Низом билан давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади.

Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

▫️давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

▫️мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш ва б.

❗️Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan