ЖАМИЯТ

Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси жарликка тушиб кетди Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

Қамчиқ довонида жарликка тушиб кетган Isuzu юк машинаси чиқариб олинди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни соат 21:09 да «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 223-километрида Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган Isuzu русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилгани сабабли йўлнинг қарама-қарши йўналиши орқали пастки жарликка тушиб кетган.

Воқеа жойига қутқарувчилар зудлик билан етиб бориб, жарликка тушган юк машинасини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган Isuzu ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен марказий шифохонасига юборилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan