ЖАМИЯТ

Алимент тўловига бефарқ бўлманг !

Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими иш юритувида айни вақтда алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ жами 420 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Алимент ундирувларини жадаллаштириш ва алимент қарздорликларини ўз вақтида ундирилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилиб, мутасадди ташкилотлар ва жойлардаги маҳалла фаоллари билан биргаликда ишлар ташкил қилинди.

Бюро ходимлари ва кенг жамоатчиликнинг ташаббуси билан  алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан ажрим ёқасида турган оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, 13 та оиланинг яраштирилишига эришилди. Шунингдек, алимент тўловчиларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 14 нафарга яқин алимент тўловчиларнинг  ўзларига маъқул бўлган ишга жойлашишига кўмаклашилди.

Ўрганишлар давомида, моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 168 та ижро ҳужжатлари бўйича 462 миллион сўм алимент қарздорликлари ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, алимент тўловларидан бўйин товлаб келган 7 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларга асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Улуғбек Сатторов, Бюронинг Бандихон туман бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan