ЖАМИЯТ

Нега тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида магистратурага қизиқиш жуда паст?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун жами 78 мингдан ошиқ абитуриентлар онлайн ариза топширишган.

Жумладан,

Олий таълим муассасалари кесимида энг кўп аризалар сони:

  1. Ўзбекистон миллий университети – 6077 та;
  2. Самарқанд давлат университети – 3651 та;
  3. Термиз давлат университети – 3403 та;
  4. Қорақалпоқ давлат университети – 2844 та.

Йўналиши ва олий таълим муассасаси кесимида бир ўринга тўғри келадиган энг кўп аризалар сони:

  1. Лингвистика: инглиз тили (Фарғона давлат университети) – 1 ўринга ўртача 105,5 та;
  2. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Андижон давлат университети) – 1 ўринга ўртача 68,3 та;
  3. Лингвистика: инглиз тили (Урганч давлат университети) – 1 ўринга ўртача 48,4 та;
  4. Компьютер инжиниринги: компьютер тизимларини лойиҳалаш (ТАТУ Фарғона филиали) – 1 ўринга ўртача 45,5 та.

Аризалар сони бўйича энг кам кўрсаткичлар тиббиёт олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда. Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин:

  1. Магистратурага муқобил вариант – ординатуранинг мавжудлиги;
  2. Тиббий олий таълим олиш муддатининг узоқлиги (врач бўлиш осон эмас);
  3. ва шунингдек, бизнингча, ҳозирги пандемия шароитининг таъсири (кўпчилик битирувчилар магистратурага ўқишга киришни кейинроққа қўйиб, халққа хизмат қилишни афзал билишаётган бўлишлари мумкин).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan