Uncategorized

СПОРТНИНГ ТАЭКВОНДО WT ТУРИ БЎЙИЧА “ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг Таэквондо WT тури бўйича “Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” ўтказилди. Унда Термиз шаҳри ва туманлардаги саралаш босқичида, яъни “Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги”да ғолибликни қўлга киритган 200 дан ортиқ ўғил-қизлар ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада ёшлар 5 та вазн тоифасида майдонга тушиб, умумжамоа ҳисобида Қумқўрғон тумани 1-ўринни, Термиз шаҳри ва Жарқўрғон тумани 2 ҳамда 3-ўринларни қўлга киритди.

-57 кг вазн тоифасида қизлар ўртасида 1-ўринни эгалладим, – дейди Жарқўрғон терма жамоаси аъзоси Зарнигор Абдуллаева. Бундан беҳад хурсандман. Бу каби мусобақалар тез-тез ўтказилиб туришини хоҳлардик. Чунки ўзаро беллашувлар бизга ўз имкониятимиз ва салоҳиятимизни синовдан ўтказиш, ўз устимизда янада кўпроқ ишлаш имкониятини беради.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари Вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан  Сурхондарё вилоят Таэквондо WT Федерациясининг шаҳар ва туманлардаги тўгаракларига 2 жуфтдан электрон протекторлар ва ҳимоя воситалари совға қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan