Uncategorized

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани «2020 – 2021 йилда куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёргарлик масалалари” бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи

Кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасида:
Бугунги кунда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан Республика бўйича 8 та асосий йўналишларда, яъни уй-жой фонди, иссиқлик энергияси, ичимлик суви, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир таъминотлари, ижтимоий соҳа объектлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини куз-қиш мавсумига заҳирага қўйиш (закладка) ишларининг бориши юзасидан вилоят, шаҳар ва туманлар кесимида ишлар олиб борилмоқда.

? 2020-2021 йилда куз-қиш мавсумига кўп қаватли уй-жой фондини тайёрлаш бўйича тасдиқланган манзилли дастурда 4 395 та кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш, Жумладан:
❗️835,7 минг. кв.м том қисмини капитал ва жорий таъмирлаш, 2 323 та уйларнинг ертўласи ва 3 485 та кириш йўлакларини таъмирлаш, 1 086 та кўп қаватли турар жойлар фасад қисмини таъмирлаш, 2 642 та подъездларга темир эшиклар ва уларга кодли қулфлар ўрнатиш 274,8 минг. кв.м уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

✅ Ушбу ишларга тижорат банкларининг 76,5 млрд. сўм кредит маблағлари, маҳаллий бюджет, ширкат ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 68,3 млрд. сўм, жами 144,8 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

❗️Дастур доирасида жорий йилнинг 15 декабрь ҳолатига кўра:
Кўп қаватли турар жойларнинг 866,2 минг. кв.м том қисми капитал ва жорий (104%), 2 486 та уйларнинг ертўласи (107%) ҳамда 3 605 та кириш йўлаклари таъмирланди(103%), 1 150 та кўп қаватли уйлар фасад қисмини таъмирлаш (106%), 2 823 та подъездларга темир эшиклар ва уларга кодли қулфлар ўрнатилди(107%), 239,3 минг. кв.м уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш(87%) ишлари амалга оширилди.
⚠️ Бугунги кунда тижорат банклари томонидан 41,9 млрд. сўм (55%) кредит маблағлари ажратилмаган. Режалаштирилган маблағлар тўлиқ ажратилмаганига қарамасдан, ҳокимликларнинг ташаббуси ва ҳомийлик маблағлари эвазига дастур 102 фоизга бажарилди.

Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan