Uncategorized

Олтита туман ва шаҳар фуқаролари мурожаати тингланди

Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Файзулло Маманов ва сектор раҳбарлари Термиз тумани ҳокимлиги мажлислар залида фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабул ўтказди.

Президентимизнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган сайёр қабулда Бойсун, Музработ, Қизириқ, Ангор, Шеробод, Бандихон, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридан тушган мурожаатларга ечим изланди.

Бойсун туманидаги Оби маҳалласида яшовчи Тугал Эралиева икки муаммони баён этди. Низоли уй-жой масаласи суд орқали ҳал бўлиши тушунтирилди. Иккинчи муаммоси бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олаётган қизининг контракт тўловига “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағидан ёрдам берилиши айтилди.

Бойсун давлат ўрмон хўжалигида анча йил ишлаб, охирги пайтда ноқонуний ишдан бўшатилган Холиқ Жуманазаров олинмай қолган иш хақларини ундириш ва ишга қайта тиклашда ёрдам сўради. Унинг муаммоларига ечим топиш ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари зиммасига юклатилди.

Бандихон туманидаги Обод юрт маҳалласида яшовчи Хидир Мисиров фермер хўжалигида чорвачилик билан шуғулланаётгани, 2012 йил хориждан тўрт бош зотли қорамол келтириб, бугунги кунда улар сонини 42 бошга етказгани, бироқ, жониворларини ем-хашак билан таъминлаш учун ажратилган 10 гектар майдонга сув йўқлиги сабабли озуқабоп экин экилмаётганини маьлум қилди. Бу масалани залда ўтирган туман ҳокими Ўткир Чориев ҳал этадиган бўлди.

Музработ туманидаги Халқ йўли маҳалласида яшовчи Бозорбой Шайманов туман “Деҳқон бозори” ёнида истиқомат қилишини, ўзини ўзи ишли қилиши учун “Муравей” аравачали мототцикл харид қилишда амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ф. Маманов вилоят Марказий банки мутасаддиларига фуқаро номига кредит расмийлаштириб, мотоцикл олиб бериш масаласини зудлик билан ҳал қилиш юклади.

— Бойсун туманидаги Пасурхи қишлоғида яшайман, — деди ўзини ёлғиз онаман, деб таништирган Рисолат Салимова. — Эрим вафот этган. Туман ҳокими ва бошқа ҳомий ташкилотлар кўмагида 2 хонали уй қурдим. Бир ташкилотда ишлайман, ҳовлимда товуқ боқаман. Қисқаси, бировга ёки давлатга боқиманда бўлишни хуш кўрмайман. Бироқ, яшаб турган уйимда тинчлик йўқ. Вафот этиб кетган турмуш ўртоғимнинг синглиси Зиёда Раҳмонова, укаси Хуршид Раҳмонов ва бошқа қайин опа-қайин укаларимнинг нияти яшаб турган уйимдан чиқариб юбориш.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan