Uncategorized

Ўзбекистонда олти ойда ЙТҲлар оқибатида 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган

Ўзбекистонда 2021-йилнинг 6 ойида болалар билан боғлиқ 542 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда 30-июл куни Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Ички ишлар вазирининг ахбороти юзасидан маърузасида маълум қилди.

Унинг таъкидашича, автомобил йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан “таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмагани” сабабли, 2021-йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020-йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan