Uncategorized

«Uzbekistan Helicopters» МЧЖ тижорат мақсадларида фойдаланиш учун янги вертолётлар тақдимотини ўтказди

Бугун, 31 июл куни «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ UAT самолёт-таъмирлаш мажмуасида AIRBUS H-125 ва MI-8MTV вертолётлари тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» AЖ ахборот хизмати хабар берди.

«Uzbekistan Helicopters» аеровизуал парвозлар бўйича хизматларни тақдим этади., шунингдек, энг мураккаб қурилиш лойиҳаларининг монтаж ишларини бажариш, йирик габаритли юкларни ташиш, тоғларда туристик экскурсия парвозларни ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб ташишни амалга оширади.

H-125 вертолёти юқори баланд тоғ ва иссиқ иқлим шароитларида эксплуатация қилишга мослаштирилган ва ташқи илгакка осган ҳолда 1400 кг.гача юкни олиб кета олади.

Aвиатранспорт шунингдек кузатув-қутқарув операцияларини амалга ошириш, йирик ёнғин майдонини ўчириш, юкларни кўтариш, ҳосилни чанглатиш, электр узатиш тармоқларини юқоридан кузатиш, аеровидео тасвирга олиш, парашютда сакраш, геологик қидирув ва бошқа кенг кўламли вазифаларда самарали қўлланилади.

Бугунги кунда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ учувчилари муҳандислар ва техниклар билан ҳамкорликда янги AIRBUS H-125  ва MI-8MTV-1 вертолётларини эксплуатация қилиш бўйича тажрибаларни мустаҳкамламоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan