Тест синовлари 20-августга қадар икки сменада:
1️⃣-смена — 07:00 дан 10:00 га қадар;
2️⃣-смена — 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.
Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID–карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари ҳамда
1️⃣-сменада 06:30 га қадар;
2️⃣-сменада 18:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Тест синовларини абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари test2022.uz сайти ва “Viasat Explore” телеканали орқали онлайн кузатиб боришлари мумкин.