Ҳарбий тадбирлар

Термизда сайёр қабул ўтказилди

Термиз шаҳрида жойлашган Жанубий оператив Қўмондонлиги мажлислар залида Термиз ҳарбий прокурори, адлия полковниги Дилмурод Ҳамроев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида 37 та мурожаатлар тингланган бўлса, ушбу мурожаатлардан 15 таси жойида қаноатлантирилди, 17 таси назоратга олинди ва тегишли ташкилотга йўналтирилди, 5 та мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Тадбир давомида ёшларда ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида ҳарбий қисмда ташкил этилган музей ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлари билан таништириб чиқилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan