Ҳарбий тадбирлар

Хоразмлик санъаткорлар Термиз гарнизонида ҳарбийлар меҳмони

Айни кунларда юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди. Байрамона безатилган кўчаю-хиёбонлар ёшу-қари билан гавжум, ҳамма бир-бирини кириб келаётган янги йил билан табриклаб, келгуси ҳаётларида бахт ва омад тиламоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам кайфияти улашиш мақсадида байрамона концерт дастури бўлиб ўтди.

Ушбу байрам  концертида Ўзбекистон Республикаси давлат филармонияси қошидаги лазги ашула ва рақс ансамбли бир гуруҳ санъаткорлари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўтаринки байрамона кайфият улашди.

-Янги йил арафасида фарзандимизнинг уйига меҳмонга келган эдик, бугун ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим айниқса Хоразм  санъаткорлар томонидан ижро этилган куй- қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди, бугунги кун мен учун жуда ҳам эсда қоларли кун бўлди дейди,- майор Ҳамид Очилдиевнинг отаси Бобомурод ота.

Эл суйган санъаткорларнинг Она Ватан, дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаёт тараннум этилган куй-қўшиқлари барчада илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир якунида ҳарбий қисм қўмондонлиги санъаткорларга ўзларининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномаларини топширди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan