Ҳарбий тадбирлар

Жанубда “Ҳарбий оркесторлар садоси” аҳолига байрамона кайфият улашди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий оркестор жамоаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон Армияси-мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиори остида “Ҳарбий оркесторлар садоси” ҳарбий Ватанпарварлик чиқишлари бўлиб ўтди.

Дастлаб ҳарбий оркестор жамоаси ҳамда тарғибот гуруҳи шахсий таркиби Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳрида жойлашган “Инденим” савдо марказида, шундан сўнг ҳарбийлар ташаббуси билан янгидан барпо этилган  “Ватанпарварлар” боғида ҳамда аҳоли гавжум жойларда ҳарбий Ватанпарварлик чиқишларини намойиш этди.

Ватанпарварлик руҳида ёшларни тарбиялаш ва Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш ҳамда аҳолига байрамона кайфият улашиш мазкур тадбирнинг асосий мақсади қилиб олинган.

Уларнинг чиқишлари ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари йиғилганларга ватанпарварликнинг ҳақиқий тараннуми бўлди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan