ЎЗБЕКИСТОН Ҳарбий тадбирлар

Олис ҳудудларда ҳам байрам шукуҳи

Сариосиё тумани Гулобод маҳалла фуқоролар йиғинининг спорт майдонида давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан маданий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар ташаббуси билан туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Мудофаа вазирлиги мобил маданият маркази техникаси ёрдамида ҳақиқий байрамона шукуҳ олди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан қилинган қўл жанги ҳамда қурол билан кўргазмали чиқишлар маҳалла ёшлари дилидаги ҳарбийлик касбига ҳавасни яна бир қадар оширгани аниқ.

Ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар улашаётган кўтаринки кайфиятни кузатиб, «Халқ ва армия – бир тану-бир жон» тамойили амалда эканига гувоҳ бўлиш мумкин.

Йиғилганларга юқори кайфият улашиш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш сингари эзгу мақсадларда ташкил этилган тадбир туман аҳли ёдида узоқ муддатга муҳрланадиган бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan