Рақобат қўмитаси томонидан метан чакана нархлари бўйича ўтказилган мониторинг натижаси эълон қилинди
Рақобат қўмитаси томонидан метан чакана нархлари бўйича ўтказилган мониторинг натижаси эълон қилинди.
Нарх чеклови бекор қилингандан сўнг Қўмита томонидан республика бўйича 1450 та газ тўлдириш шохобчаларида сотилаётган метан газининг чакана нархларининг дастлабки тезкор мониторинги ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, газ тўлдириш шохобчаларининг 71 фоизида (1 064 та ҳолатда) 3 750 сўм нархлар сақланиб қолаётганлиги, 25 фоизида (370 та ҳолатда) нархлар 3800-3950 сўмгача ташкил этганлиги, қолган 4 фоизи иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.
Ўз навбатида, Рақобат қўмитасида газ тўлдириш шохобчалари ўртасидаги келишиб қилинган ҳаракатлар ёки ўз устун музокара кучини суиистеъмол қилиш натижасида нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан нархларни тушириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилади ҳамда молиявий жарималар қўлланилиши мумкин.