ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўловчи ота суд жараёнида 10 миллион сўм алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг
қарорига асосан қарздор Н.М дан ундирувчи Н.Шнинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 4 дан 1 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ангор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор ота алимент тўловларини ўз вақтида тўлмаганлиги учун Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний хал қилишлик учун жиноят ишлари туман судига тақдим этилди.

Очиқ суд мажлисида қарздор ота жами 10 миллион 196 минг сўм алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги аниқланди.

Ушбу қарздорлик тўлаб берилиши, акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги тушунтирилганда қарздор ота масъулиятни англаб дарҳол барча қарздорликни тўлиқ тўлаб берди ва жавобгарликдан озод қилинди.

Алимент тўловчи ота келгусида икки ой ва ундан ортиқ муддатларда алимент тўлашдан бош тортган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Рамазон Каримов, Бюронинг Ангор туман бўлими давлат ижрочиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan