Uncategorized

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Жиноят ишлари бўйича  Шўрчи туман суди раиси томонидан Шўрчи туманидаги имомлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрь, ПҚ-4436-сонли “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва шаърий никоҳларнинг олдини олиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича  Шўрчи туман суди раиси М.Хакимов, Шўрчи туман бош имом хатиби А.Хабибуллаев ва бир гуруҳ имом хатиблар иштирок этишди.

Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича  Шўрчи туман суди раиси М.Хакимов мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларимизни ватанга муҳаббат, илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилганлиги ҳақида тўхталиб, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланаётганлиги, хусусан, Ўзбекистон диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясининг қабул қилинганлиги бунга яққол мисол бўлишлиги ҳамда шунга қарамасдан юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, жамиятда «Жаҳолатга қарши маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан биргаликда жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари, диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилганлиги ҳамда янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимларига тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини оширилганлигини, виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўрилганлигини, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантирилган, оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимизнинг кенг тарғиб этилишини таъминланганлигини  тушунтириб ўтди.

Давра суҳбати  қизиқарли суҳбат тарзида  давом этиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга  атрофлича жавоб олишди.

 

 

М. Ҳакимов, Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan