Uncategorized

Байроғимиз-фахримиз

Термиз гарнизони Какайди қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада ватанимизнинг муқаддас рамзларидан бири бўлган Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун муносабати билан турли маданий- маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Дастлаб, шаҳарчада жойлашган 32- сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар иштирокида «Мен Ватаним байроғини тасвирлайман» мавзусида расмлар танлови ўтказилди.
Шаҳарчада янги бунёд этилган ҳарбий қисмга қарашли замонавий ўқув биносида ватан посбонлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Байроғимиз-фахримиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз байроғининг ранги, тузилиши, ҳажми ва унинг қабул қилишиниши ҳақидаги қимматли маълумотларни йиғилганларга етказишди.

Ушбу тадбирнинг энг ҳаяжонли дақиқаларидан бири контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Рустам бахши томонидан ижро этилган байроғимиз ҳақидаги терма барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Биз тадбир якунида бахшидан термада ижро этилган сатрлар муаллифи ким эканлигини сўраганимизда, ижорчи байроғ мадҳи сўзларини шуернинг ўзида юрагидан қуйилиб келганлигини таъкидлади.

Давлатимиз рамзи бўлмиш байроғимиз жойларда халқимиз томонидан қўшиқ қилиниб, шеърларга солиниб, бахшиларимиз термаларда ана шу тарзда мадҳ этилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan