Uncategorized

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (539-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди.

Ушбу тартиб доирасида уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди. Илгари шаҳарларда камида 20, қишлоқларда камида 10 фоиз эди.

Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan