Uncategorized

Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 266 киши давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

? «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан:
? Курбанов Холтура Абсатович – Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг жарроҳлик бўлими мудири

? «Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
? Саидов Сирожиддин Салохович – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

?«Дўстлик» ордени билан:
? Саломов Шодмонқул Жумаевич – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

? II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
? Маматкулова Насиба Алибаевна – Жaрқўрғон туманидаги 12-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси
? Холматова Дилфуза Холбобоевна – Сариосиё туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун аёллар интернат уйи энагаси

? «Келажак бунёдкори» медали билан:
? Рахманқулов Сардорбек Усмонович – «Даракчи» газетаси мухбири

? «Шуҳрат» медали билан:
? Бакаров Нормурат Мирзаевич – Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг халқ чолғулари кафедраси ўқитувчиси
? Маматмуродов Равшан Бобораимович – Денов туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси
? Турсунова Манзура Турсуновна – Жарқўрғон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби кураш бўйича мураббийси
? Шарипов Марат Мустафаевич – Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг олий тоифали драма актёри

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan