Uncategorized

Сергелидаги автомобиль дўкони ёниб кетди

Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган юк автомобиллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ёнғин шу йил 18 февраль куни соат 03:30ларда юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмлари дўконида содир бўлган. Соат 03:36да воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва у 04:10ларда бартараф этилган.

Натижада дўконнинг 900 квадрат/метр майдони зарарланган. Жабрланганлар йўқ. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan