Бойсун туманида оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёллар билан давра суҳбати ўтказилди
Бойсун туман адлия бўлими ва фуқаролик ишлари Бойсун туман суди томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, МИБ туман бўлими масъул ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “Тиллокамар” МФЙда яшовчи 4 нафар ҳамда “Хўжабулғон” МФЙда яшовчи 4 нафар “Аёллар дафтари”га киритилиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўлаш, ишсизлик нафақасини тўлаш, аёлларга берилган имтиёзлар, йўл ўтказиш билан боғлиқ низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида сўз олганлар иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, 2021 йил 31 майдаги ЎРҚ-691-сон “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 4 январдаги 3-сон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 25 мартдаги 182-сон “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди.