Uncategorized

Афғонистон фуқароларини Германияга эвакуация қилиш бўйича ёрдам берилган, Тошкент-3 аэрапорти фаолияти тўхтатилди

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот берди.

Эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Германия Федератив Республикасига Афғонистондан Германия фуқароларини, шунингдек Германиянинг Афғонистондаги дипломатик миссиясига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар – Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида техник кўмак кўрсатади.

Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади.

Тошкентдаги маҳаллий аэропорт вақтинча ёпилади

Uzbekistan Airways АЖ хабарига кўра, 2021 йил 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилади.

“Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan