Uncategorized

ИЛМИЙ ДАРАЖАГА ЭГА МУЗЕЙ ХОДИМЛАРИНИНГ МАОШИ ОШИРИЛДИ

Маданият вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Қайд этилишича, давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг қуйидагиларга эга маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассислари базавий лавозим маошлари миқдорлари:

  • фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Доcтор оф Сcиенcе) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга – 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;
  • фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Пҳ.Д) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга – 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

Давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan