Uncategorized

«Ватанпарвар» ташкилоти 30 ёшда…

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Жанубий Оператив қўмондонлиги, ИИВ ЙХҲБ Термиз шаҳар бўлими, Термиз шаҳар Маданият бўлими, Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими ва Сурхондарё телерадиокомпанияси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида куни кеча Термиз шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи ““Ватанпарвар” ташкилоти 30 ёшда” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда узоқ йиллар давомида ташкилот равнақига ўзининг ҳиссасини қўшиб, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фаҳрийлари, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши тизимида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимлар, спортчилар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳайдовчилик курсларида таълим олаётган ёшлар, вилоят ҳокимлиги вакиллари, мудофаа вазирлигига қарашли 11506-ҳарбий қисм, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Термиз шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби қошидаги “EVEREST SURXON” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари ва маҳалалардан уюшмаган ёшлар ҳам иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни “Ватанпарвар” ташкилотининг 30 йиллик байрами билан табриклаб, ташкилот раҳбариятига ва ишчиходимларига келгуси машақатли ишларида муваффақиятлар тилади.   

Шунингдек, тадбир давомида Марказий кенгаш раисининг “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоят кенгаши ва тасарруфдаги ташкилотларнинг рахбар ходимлари ва фахрийлар, ҳамкор ташкилотларнинг тақдирлаш тўғрисида”ги буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров ва Вилоят кенгаш раиси томонидан бир қатор ходимлар, меҳнат фахрийлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларини “Ватанпарвар” ташкилотига 30 йил” эсдалик белгиси, фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan