Uncategorized

Бутун дунёни афғон журналистларини ҳимоя қилишга чақирувчи петиция қабул қилинди

Жаҳон ҳамжамиятини афғон журналистлари ва ижодий касб вакилларига бошпана беришга ёки бошқа йўл билан ёрдам беришга чақирувчи петицияга 80 дан ортиқ таниқли шахслар томонидан имзо чекилди.

Петиция афғон-француз ёзувчиси ва режиссёри Атик Раҳимий, афғон режиссёри Сиддиқ Бармак ва эронлик режиссёр Моҳсен Махмалбаф ташаббуси билан тузилган. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.

Афғонистонда АҚШ таржимонлари ва АҚШ армиясида ишлаган бошқа афғон ходимларига виза бериш имконияти берилган бўлса-да, журналистлар ва бошқа ижодий мутахассислар, жумладан, ҳаёти хавф остида бўлган мустақил кино ижодкорлар учун имкониятлар чекланган, чунки Толибон уларнинг эркин фаолиятини қабул қилмайди.

“Афғонистондаги халқаро коалиция маҳаллий таржимонлар ва уларнинг оилалари ҳаётини сақлаб қолишни устувор вазифа қилиб қўйди. Аммо ҳеч ким афғон журналистлари, рассомлари ва мустақил кино ижодкорлари ҳақида қайғурмайди. Улар Толибоннинг асосий нишонларидан бири, чунки маданият ва цивилизацияга бўлган нафратлари шунга ундайди» – дейилади аризада.

Петицияни имзолаганлар орасида журналистлар, турли миллатдаги киноижодкорлар, ёзувчилар ва актёрлар бор.

“Келинг, Толибон уруш эълон қилган ваҳшийлик гувоҳларига, яъни журналист ва Афғонистондаги бошқа ижодий мутахассисларга  ёрдам берайлик. Биз уларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш, Афғонистондаги хавфсизлигини таъминлаш ёки эркин-демократик мамлакатлардан сиёсий бошпана беришилиши учун зудлик билан ҳаракат қилишимиз керак», -дейилади петицияда.

“Акс ҳолда, уларни толиблар томонидан ўлдирилиши виждонимизга оғир юк бўлади ва фундаментализм даҳшати гуманистик уйғонишдан устун келади! Келинг, улар учун барча элчихоналарнинг эшикларини очайлик”, – дейилган петициянинг бандида.

Эслатиб ўтамиз, 6 августда Толибон Афғонистон ОАВ ва Медиа маркази раҳбари Дава Xон Менапални жума намозига кетаётганда машинасида ўққа тутган ва у воқеа жойида ўлдирилган. Бундан ташқари, қўлга олинган маъмурий марказларда Толибон жангарилари маҳаллий радио ва телеканалларни ёпмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan