Uncategorized

Эртага олдиндан овоз бериш жараёнлари бошланади

9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бугун бўлиб ўтган матбуот ажуманида маълум қилинишича, округ томонидан сайлов жараёнларини очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишига бевосита ҳисса қўшадиган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кузатувчилари ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сайловда кузатувчи, ваколатли вакил сифатида қатнашишига жами 9 460 та (860 тадан 5 та сиёсий партия ва 860 та фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, 5 та партиядан 860 та ваколатли вакиллар ташкил этади) мандатлар берилган.

Таъкидланганидек, муддатидан олдин овоз бериш 14-20 октябрь кунлари эрталаб 9:00 дан кечқурун 19:00 га қадар давом этади. Эслатиб ўтамиз, аввалги сайловларда муддатидан олдин овоз бериш вақти 9:00 дан 18:00 гача эди. Яна бир соат узайтирилиши сайловчиларимизга янада қулайлик деб, яъни ишдан чиқиб бемалол муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

   9-Сурхондарё округ комиссияси раиси Салоҳиддин Сатторов, округ ҳудудидаги барча сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш учун керакли шароитлар яратилганлиги ва округ томонидан овоз бериш бюллетенлари 5 фоизгача миқдорда тўлиқ етказиб берилганлигини таъкидлаб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan